Спорт | 18:46 / 06.01.2016
6387
1 дақиқада ўқилади

Оттмар Хицфельд: Зиданнинг "Реал"га тайинланиши аҳмоқона қарор бўлди

"Бавария" жамоасининг собиқ бош мураббийи Оттмар Хицфельд Зинедин Зиданнинг "Реал"га тайинланишига муносабатини билдирди.

"Зидан ҳозир лотереяда ютуқ чиққан одам ҳолатида. Бу аҳмоқлик, нотўғри қарор.

Унда мураббийлик тажрибаси йўқ, унда фақат машҳур футболчи номи бор холос.

Мураббий сифатида Зидан ҳали ўзини кўрсатмаган. Эндиликда, у дунёнинг энг кучли футболчилари билан бирга ишлашига тўғри келади", - дейди Хицфельд.