Жаҳон | 08:20 / 06.01.2016
4689
1 дақиқада ўқилади

Times: Британия бош вазири Саудия Арабистонига ташрифини бекор қилди

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Саудия Арабистонига режалаштирилган ташрифини энг камида 2016 йилнинг мартига қадар бекор қилди. Бу ҳақда The Times нашри маҳаллий амалдорларга асосланиб хабар қилди.

Нашр маълумотига кўра, Кэмерон Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига яқин ҳафталарда Форс кўрфази мамлакатлари бўйлаб сафари доирасида ташриф буюришни режалаштирган эди.

Ахборот манбасининг қайд этишича, ташрифнинг бекор қилинишига айни пайтда минтақада кузатилаётган вазиятнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Аввалроқ эса ИШИД террористлар томонидан яқиндагина эълон қилинган видеоёзувда Британия бош вазирига таҳдид қилган кимсанинг шахси аниқланган эди.