Арда Туран "Эспаньол"га қарши ўйинда "Барселона" жамоасида дебют қилди
"Барселона" жамоаси сафида Испания Кубоги доирасида "Эспаньол"га қарши кечган учрашувда 2015 йилнинг ёзида харид қилинган икки футболчи Арда Туран ва Алеиш Видаль дебют қилишди.
Бу футболчилар ФИФАнинг "Барселона"га қўллаган тақиқи туфайли жамоа сафида ўйинларга туша олмасдан келишаётганди.
Кеча бўлиб ўтган учрашувда Туран асосий таркибда ўйинни бошлаган ва 68 дақиқада ўз ўрнини Ракитичга бўшатиб берган. Алеиш Видаль эса 67 дақиқадан бошлаб ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвеш ўрнида ҳаракат қилишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА 2014 йилда вояга етмаган футболчиларни ўз сафига қўшиб олгани учун "Барселона"га жазо тайинлаган, унга кўра жамоа 1,5 йил давомида янги футболчиларни ўйинларга қўя олмас эди.
2016 йилнинг биринчи кунидан бошлаб, бу тақиқ кучини йўқотди ва "Барселона" бирданига турли ёш тоифаларидаги жамоаларига 77 нафар футболчини қайдномадан ўтказди.
Арда Турон "Барселона" билан 5 йиллик шартнома имзолади
ФИФА Испания футбол федерациясига Арда Туронни янги мавсумга аризага киритишга рухсат бермади
Луис Энрике Арда Турон ижарага берилмаслигини таъкидлади