Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Эрондан элчисини чақиртириб олди
Қатар ҳукумати ўзининг Эрондаги элчисини Саудия Арабистонининг Теҳрон ва Машҳаддаги дипломатик миссияларига ҳужум қилингани сабабли чақиртириб олди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Аввалроқ Саудия Арабистони, ундан кейин Баҳрайн Эрон билан дипломатик муносабатларни узди. Шунингдек, Жибути ва Судан ҳукумати ҳам Эрон билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди.
3 январда Эронда намойишчилар Саудия Арабистонининг Эрондаги дипломатик ваколатхоналарига Саудия Арабистонида шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг террорчиликда айбланиб қатл этилиши сабабли норозилик билдириб, ҳужум қилишганди.