Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керри АҚШ Шимолий Кореяни ядровий давлат деб тан олмаслигини айтди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Шимолий Кореянинг ядровий синовларини халқаро хавфсизликка раҳна солувчи “ўта иғвогар ҳаракат” деб атади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Керрининг айтишича, Шимолий Кореянинг бу ҳаракати БМТ Хавфсизлик кенгашининг бирданига бир нечта резолюцияларини бузади.
“Биз Шимолий Кореяни ядровий давлат сифатида тан олмаймиз ва келгусида ҳам тан олмаймиз ва охирги синовларга ўхшаш ҳаракатлар бизнинг бу муддаомизни мустаҳкамлайди”, деб айтди Керри.
Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Япония ва Жанубий Корея етакчилари билан музокаралар ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Аввалроқ Шимолий Корея ҳукумати мамлакатда водород бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилганди. Кўплаб давлатлар раҳбариятлари бу ҳолат юзасидан норозилик билдирган.