Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободлик эркак укасининг машинасини ўғирлаб кетди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1978 йилда туғилган Баҳодир Камолов укасига бўлган эски адовати туфайли унинг машинасини олиб қочди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, ўз машинасида кира қилиб юрган Камолов укаси Мардон Камоловнинг уйи яқинидан ўтаётиб, унинг “Жигули”си кўчада қолдирилганини кўрган ва уни олиб қочишга қарор қилган. Машинанинг ойнасини синдириб, эшигини очган ва ўт олдириб, олиб қочиб кетган. Машина ичида 500 доллар ва 400 минг сўм топган. Бундан ташқари, автомагнитола, ўриндиқ ғилофлари ва бошқа қисмларни ечиб олиб, жами 500 долларга сотиб юборган.
Эрталаб туриб, машинасининг йўқлигини кўрган Мардон Камолов тегишли идораларга хабар қилган. Тез орада жиноятни унинг акаси амалга оширгани маълум бўлди.
Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда.