Иқтисодиёт | 14:46 / 08.01.2016
7628
1 дақиқада ўқилади

119 йил ичида илк бор АҚШ фонд биржасида қулаш кузатилди

2016 йилнинг биринчи тўрт кунида АҚШ фонд биржаларида савдолар 119 йил ичида илк бор ёмонлашди, дея хабар бермоқда CNN.

FactSet тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, 1897 йилдан буён олиб борилаётган кузатувлар мобайнида илк бор бу каби ёмон ҳолат қайд этилди.

Таъкидланишича, Dow Jones индекси бу даврда 911 пункт ёки 5 фоиз йўқотди. Асосий биржа индекслари 2015 йил ёзида қайд этилган энг юқори кўрсаткичга қараганда 10 фоизга пасайган.

Яқиндагина Хитойда ярим соат ичида индекслар 7 фоизга пастлагани учун савдолар тўхтатилган эди.