Жамият | 14:41 / 08.01.2016
3358
1 дақиқада ўқилади

Австралиядаги тарихий шаҳар ўрмон ёнғини туфайли деярли йўқ бўлиб кетди

Австралиядаги Ярлуп тарихий шаҳар ўрмон ёнғини туфайли деярли йўқ бўлиб кетди. Маҳаллий матбуотда хабар берилишича, уч киши дом-дараксиз кетган.

Ярлуп мамлакат ғарбида, Перт шаҳридан 110 км узоқда жойлашган. Унинг яқинида авж олган ўрмон ёнғини 53 га майдонни эгаллаб, Ярлупдаги иншоотларнинг учдан бир қисмини қамраб олди.

Шаҳарда жами 250 иншоот бор эди.
Ўт ўчирувчилар аҳолини дарҳол шаҳардан чиқиб кетишга чақирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш