Технология | 00:27 / 08.01.2016
3442
1 дақиқада ўқилади

CES-2016: Harman илк бор Office ва Skype дастурларини автомобилларга ўрнатади

Harman компанияси автомобилларга Microsoft Office 365 дастурлар тўпламини ўрнатадиган жаҳондаги биринчи автомобиллар учун кўнгилочар тизимлар ишлаб чиқарувчи бўлади. Бу ҳақда компания CES-2016 кўргазмасида маълум қилди.

Маълум қилинишича, автомобиллар Office 365 дастурлар тўпламига кирувчи барча дастурлар – Word, Excel, PowerPoint ва Skype дастурлари билан таъминланади. Ҳайдовчи ва йўловчи дастур ёрдамида хатларга жавоб бера олиши, учрашувларни белгилаши ва кўчириши, ҳаттоки рулни қўлдан узмаган ҳолда ҳужжатларга тузатишлар киритиш мумкин бўлади, бунга Microsoft Cortana овозли ёрдамчиси ёрдамида эришилади.

Бу тизим қайси машиналарда ва қачон пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар берилмаган. Бироқ, компания бу борада Audi, BMW, Mercedes, Jeep, Toyota ва ҳаттоки мотоцикллар ишлаб чиқарувчи Harley-Davidson билан ишлаётгани маълум.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш