Ўзбекистон | 11:53 / 08.01.2016
21725
2 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун янги белги жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади.

Янги қоидаларга биноан, ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси ҳам жорий этилди. Бу ҳақда Darakchi.uz'га Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев маълумот берди.

Соҳага ахборот коммуникацион технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор билан қараб келинаяпти. Кўпчиликка маълумки, кейинги 5 йилликда ДЙҲХХ йўл патрул хизмати фаолиятида йўл ҳаракати доирасидаги ҳуқуқбузарликларни автоматик тарзда аниқлаш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Шу сабабли "фото ва видеофиксация" ибораси йўл ҳаракати қоидасида ўз аксини топиб, маъмурий ҳужжатларда ҳам қайд этилмоқда.

Аввалроқ ушбу янги таҳрирдаги қоидаларга асосан турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезликни соатига 30 километр қилиб белгилаб қўйилгани, ҳамда ҳар бир транспорт воситасида нур қайтарувчи махсус нимчалар ҳам бўлиши шартлиги ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш