Жаҳон | 10:48 / 08.01.2016
3566
1 дақиқада ўқилади

Обама яна бир бора қурол-яроғ ислоҳоти масаласини кўтарди

АҚШ президенти Барак Обама қурол-яроғ савдосини назорат қилиш ва тартибини қатъийлаштириш бўйича кампанияни давом эттирмоқда. Унинг бу мавзуга бағишланган мақоласи The New York Times газетасида чоп этилди.

“Ҳам президент, ҳам фуқаро сифатида қўлимдан келган ишни қилишда давом этаман. Мен қурол-яроғ ислоҳотига қарши чиққан ҳар қандай номзодга қарши овоз бераман, у менинг партиям вакили бўлса ҳам”, - деб ёзади у 2016 йилги сайловлар ҳақида.

Шу ҳафтада Обама барча қурол харидорларини, улар қуролни кўргазмаларда ва интернет орқали сотиб олса ҳам, текшириш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, президент фақат ўз хўжайинининг қўлида тургандагина отадиган “ақлли” қурол ишлаб чиқаришни таклиф қилди.