Ўзбекистон | 15:26 / 08.01.2016
4675
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ делегацияси Абу-Дабида музокаралар ўтказди

7 январь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ТИВ делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари – Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмад ал-Жарман ва иқтисодиёт вазири ўринбосари Жума ал-Кайт билан учрашувлар ўтказди.

"Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди", деб хабар беради ТИВ ахборот хизмати.

Учрашувларда ўзаро ҳамкорлик, сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий алоқаларни барқарор ривожлантириш бўйича ўрнатилган даража ижобий баҳоланиб, барча йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш икки томон мақсадларига мувофиқ эканлиги таъкидланди.