Фан-техника | 18:01 / 08.01.2016
5231
1 дақиқада ўқилади

Сеулда Snuber автоном таксиси ишга тушди

Сеул Миллий университети автоном таксини ишга туширди. Ҳозирча мазкур машина олийгоҳнинг 4 минг квадрат метрлик ҳудудида ҳаракатланиб, имконияти чекланган талабаларни ўқув биноларига ташиш билан шуғулланмоқда. Такси Snuber номини олди.

Автомобиль том қисмига йўлдаги вазиятни ўрганадиган камералар, объектларни аниқлайдиган лазер технологияси ва датчиклар жамланмаси ўрнатилган. Айни пайтда Snuber синов тартибида ишламоқда. Шунинг учун унинг рулида ҳайдовчи вазиятни назорат қилмоқда.

Университетнинг тадқиқот маркази директори Сео Сеунь-Вунинг таъкидлашича, Snuber умумий фойдаланиш йўлларида ҳаракатланишга тайёр эмас. Бироқ 2020 йилда автоном транспорт воситалари автомагистралларда ҳаракатни бошлаши мумкин, 15 йилдан кейин улар одатий ҳолга айланади.