Жаҳон | 15:06 / 08.01.2016
7614
1 дақиқада ўқилади

Сеулнинг КХДР ҳудудига йўналтирилган ташвиқоти 24 километргача бўлган ҳудудда эшитилмоқда

КХДР чегараси яқинида Жанубий Корея томонидан олиб борилаётган репродуктор-карнайлар орқали баланд овозда эшиттиришларни шимолликлар 24 километр масофадан ҳам эшитишмоқда. Бу ҳақда Рёнҳап агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, бугун – мазкур мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг туғилган кунида маҳаллий вақт билан 12.00 (Тошкент вақти билан 08.00)да қайтадан бошланган ташвиқотларда “Озодлик овози” ташвиқот радиосининг эшиттиришлари узатилмоқда. Эшиттиришлар кунига икки соатдан олти соатгача давом этади.

Мазкур эшиттиришлар кундуз куни 10 километргача масофага етиб борса, кечаси 24 километргача бўлган ҳудуд фуқаролари тинглашлари мумкин. Шундай қилиб, нафақат 4 километргача масофадаги қуролсизлантирилган ҳудудда жойлашган Корея халқ армияси аскарлари, балки узоқ ҳудудлардаги аҳоли вакиллари ҳам тинглашлари мумкин.