Спорт | 15:40 / 08.01.2016
8827
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Гулистон» маҳалласида Равшан Эрматов билан учрашув ўтказилди

7 январь куни Тошкентнинг Юнусобод тумани, "Гулистон" маҳалласи идорасида ФИФА рефереси, “Ўзбекистон ифтихори”фахрий унвони, "Эл-юрт ҳурмати" ордени ва "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби Равшан Эрматов ва унинг маҳалладошлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий университети доценти Шерзодхон Қудратхўжаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

“Маҳалладошимиз билан фахрланамиз... Саксон ва тўқсонга кирган маҳалла отахонлари Равшанни кўриб ёшликларини мазза қилиб эсладилар. 2018 йил Жаҳон чемпионатини интиқлик билан кутаётганларини айтдилар... Мунис онахонлар ҳам астойдил дуо қилдилар”, - деб ёзади Шерзод Қудратхўжаев.

Хабарга кўра, "Гулистон" маҳалласида ҳар чоракда Равшан Эрматов, унинг отаси Сайфиддин Эрматов, ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расулов болалар учун мастер-класс ўтишлари келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2015 йил 27 декабрь куни Globe Soccer Awards танловига кўра, «Йил ҳаками» деб эълон қилинди. 31 декабрь куни эса Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Эрматовни «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Равшан Эрматов – 2015 йилнинг энг яхши ҳаками

Президент Равшан Эрматовни мукофотлади

Равшан Эрматов Ўзбекистон Президенти совғаси — “Malibu” автомобили билан тақдирланди