Жамият | 07:56 / 09.01.2016
26587
10 дақиқада ўқилади

Энг катта йўл жарималарини ўрнатган мамлакатлар

 Шундай мамлакатлар борки, маст ҳолда машина бошқарса ҳаётидан ажралиши мумкин, яна бирида бўлса, жарималар миқдори даромадга қараб белгиланади. Келинг, биргаликда дунёнинг турли мамлакатларида йўл ҳаракат қоидалари бузилганлиги учун белгиланган жарималар қанчалик бир-биридан фарқ қилишини ва қаерда қизил чироқда ўтиб кетиш энг арзонга тушишини кўриб чиқамиз. 

                                           Финляндия жарималари 

Агар Финляндияда тезлик 60 км/с. дан оширилса энг кам жарима 115 еврони ташкил этади. Бу ҳолатда жарима қонун бузувчи даромадига қараб белгиланади.

Тетик бўлмасдан машина бошқаргани (0,5 промилдан кўпроқ аммо 1,2 промилдан камроқ) учун ҳайдовчи тахминан 90 евро тўлашга мажбур ва уч ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади, 1,2 промиллдан кўп бўлган ҳолларда бўлса, жарима миқдори 360 еврогача ошиб, панжара ортига тушиш хавфи ҳам йўқ эмас.

Агарда ортиқча 30-80 евронгиз (шаҳар ва машина жойлаштириш ўрнига қараб) бўлса, унда машинани жойлаштириш қоидаларига риоя қилмасангиз ҳам бўлаверади.  

Камарни тақмаганлик учун – 35 евро

Қизил чироқда ўтиб кетдингизми камида 64 евро жарима тўлайсиз.  

Қоидага кўра, Финляндия йўл ҳаракат қоидаларини бузганлик жарималари ҳайдовчининг даромадига боғлиқ. Бир кун Нокиа фирмаси бош-менежеридан тезликни оширганлиги учун 116 000 евроли жарима ёзилган, бироқ у даромадининг у даражада катта эмаслигини исботлаб, жаримани 6 минг еврога туширишга муваффақ бўлган. 

 

Юсси Салоноя номли миллионер Хельсинки кўчаларида тезликни оширгани учун, “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган. Полиция 170 000 еврога жарима ёзиб берган, Юссининг округ судига мурожаати суммани 100 000 еврога тушишига сабаб бўлган.

2009 йилда яна бир фин Яри Сарасвуо тезликни 99 км/с. гача ошириб, 150 000 евросидан айрилиб қолишига сал қолди. Лекин унинг даромади миқдори аниқлангач, Сарасвуо ўн баробар кам миқдорда 15 000 евро жарима билан қутилиб қолди. 

                                           Буюк Британия жарималари

 Тезлик 60 км/с. дан оширилса, камида 1000 евро жарима тўланади.

Маст ҳайдовчиларни (агар қонда 0,8 промилдан кам бўлса) 3000 евродан 5000 еврогача жарима кутиб турибди. (маст ҳолда ҳали биринчи марта огоҳлантирилаётганлиги шарти билан)  

Машина нотўғри жойлаштирилса – 40 евродан.

Агар камар тақилмаган бўлса, 500 еврогача жарима тўлашга тўғри келади.

Қизил чироқда ўтиб кетилса, 1800 евро.                                                

                                           Ирландия жарималари

Тезлик 60 км/с. дан оширилса, 80 евро жарима тўланади.

Маст ҳайдовчиларни ( 0,5 промилдан кўп бўлса) 5000 еврогача жарима кутади. Бундан ташқари кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқларидан маҳрум қилинади.

Машина нотўғри жойлаштирилса – 70-80  евро.

Ҳар бир камар тақмаган йўловчи 60 евродан жарима тўлайди.                                         

                                                    Италия жарималари 

Тезлик 60 км/с. дан оширилса, 779-3119 евро жарима тўлаш хавфи бор.

Агар тест 0,5-0,8 промилл алкоголни кўрсатса, 500 дан 2000 еврогача жарима тўланади. Мободо, 0,8 дан 1,5 промилгача алкоголь топилса, 800-3000 евро, унданда юқори промил аниқланса, 1500-6000 евро жарималар ва бир ёки икки йил ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланган.   

Маст ҳайдовчиларни ( 0,5 промилдан кўп бўлса) 5000 еврогача жарима кутади. Бундан ташқари кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқларидан маҳрум қилинади.

Машина нотўғри жойлаштирилса – 19-75 евро.

Хавфсизлик камаридан фойдаланилмаганлик учун – 80-320 евро.

Қизил чироқда ўтиб кетилса, 150-600 евро.

                                                                                                                                                                                         Германия жарималари

Тезлик 60 км/с. дан оширилса, 400-480 евро жарима тўланади.

Агарда тест ҳайдовчи қонида 0,5 промилдан кўп алкоголь аниқласа, у 500-3000 евро миқдоридаги жаримага тортилади.

Машина нотўғри жойлаштириш, 10-25 еврога тушган.

Тақилмаган тасма учун 30 евро. 

Светофорнинг тақиқланган чироғида ўтиб кетиш, 90-360 евро.150-600 евро.

                                                   Канада жарималари

Тезлик 60 км/с. дан оширилса, 10 000 долларгача жарима тўланади. 

Канадада машина тетик ҳолда бошқарилмаган ҳолатларда жарима камида 600 долларни ташкил қилади. 

Машинани жойлаштириш қоидалари бузилса, жарима 100 доллар қилиб белгиланган. 

Хавфсизлик камаридан фойдаланмадингизми унда 1000 долларгача жарима тўлайсиз. 

Қизилда ўтиб кетсангиз, 150 долларингиздан айрилиб қоласиз.

                                                      Хитой жарималари

Хитойда жарима тўлашнинг ўзига хос балл тизими мавжуд. Бу ерда ҳайдовчи учун йилига 12 балл берилади, агар йил сўнггигача бу балл тўлиғича сарфлаб бўлинса, унда уч ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.  

Тезликни оширганларни 320 долларгача жарима кутиб турибди.

Қондан 0,5 промилдан кўп алкогол топилса, хитойлик ҳайдовчилар 80-320 доллар жарима тўлашади. Бундан ташқари, улар 15 суткага қамалиб, ярим йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқларидан маҳрум қилинади. Агар ҳайдовчи маст ҳолда кимдир ҳалок бўлган ҳолдаги йўл ҳаракатини бузса, ўзи ҳам ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Автомобилни нотўғри жойлаштириш учун энг кам жарима 16 доллар.

Хавфсизлик камарлари тақилмаган вазиятларда жарима 8 долларни ташкил қилади.

Қизил чироқда ўтиб кетганлик учун 30-32 доллар миқдорида жарима ёзилиб, 6 жарима бални ҳам умумий баллардан олиб ташланади.

                                                       АҚШ жарималари

Машинани учириб ҳайдашни севувчиларни бу ерда 500 доллар миқдорида жарима кутиб турибди.

Спиртли ичимлик туфайли тетик бўлмаган ҳайдовчиларга 390-1000 доллар жарима ёзилади. АҚШда бундай вазиятларда бутунлай ҳайдовчилик ҳуқуқларидан айрилиб қолиш ҳам мумкин. Агарда автомобиль тақиқланган жойга қўйилса, жазо сифатида 35 доллар тўланади.

Хавфсизлик камарларини ишлатмаслик - 50  доллар.

Қизил чироқда ўтиб кетилса ҳам яна худди шунча жарима тўланади.  

                                                     Франция жарималари

Францияда 60 км/с. дан тез юрганлар 1500 евро билан жазоланади.

Спиртли ичимликдан  0,5-0,8 промилл миқдорида маст дея топилдингизми, бу вазиятда 135 евро жарима ёзилади. Агарда мастлик ҳолати унданда юқори кўрсатгичда бўлса, 4500 евро жарима тўланади, шунингдек, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Машинани жойлаштириш қоидасини бузганлар 10 евродан бошлаб жазога тортилади.

Камарни тақмасдан машинани бошқаряпсизми? Жарима 135 евро.

Тақиқланган чироқда ўтиб кетдингизми? 90 евро.

                                                       Япония жарималари 

Японлар белгилангандан тез ҳайдаганлари учун 800 доллардан бошлаб жарима тўлашади.

Қонда 0,5 промилдан кўп алкогол аниқланса, 8700 доллар тўлашга тўғри келади.

Машинани нотўғри жойлаштириш ҳам жуда қимматга тушади - 835 доллар.

Хавфсизлик камарини тақмаганлар 450 доллар тўлашади.

Чорраҳада қизил чироқда ўтиб кетилганда, жарима миқдори 417 долларни ташкил этади.