Спорт | 15:14 / 09.01.2016
5378
1 дақиқада ўқилади

Ибрагимович: Футболни тушунадиган одам битта бўлса, бу Зидандир

“ПСЖ” форварди Златан Ибрагимович Зиниддин Зиданнинг “Реал” бош мураббийи этиб тайинланишига муносабат билдирди. Унинг сўзларини Bein Sports нашри келтирмоқда.

“Унинг учун бу янги тажрибадир. Дунёдаги энг катта клублардан бирида иш бошлаш жуда оғир”, - деди Ибрагимович.

“Унинг дунёқараши ва техник хислатлари етарли бўлишига аминман, - қўшимча қилди у. - Футболни тушунадиган одам дунёда битта бўлса, бу ҳам Зидандир”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш