Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:52 / 09.01.2016
5682
1 дақиқада ўқилади
Косоводаги норозилик ҳаракатлари қатнашчилари парламент биносини ёқиб юбордилар
Норозилик ҳаракатлари қатнашчилари бўлган оппозиция вакиллари Косово парламентига қарата ёнувчи аралашмалар солинган бутилкаларни отишган. Бинода ёнғин бошланди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, полиция норозилик қатнашчиларига нисбатан кўзни ёшлантирувчи газ қўллаб, номойишчиларни ҳайдамоқда.
Аввалроқ Косово конституцион суди мамлакатда истиқомат қилувчи этник серблар мамлакатда кўпроқ ҳуқуққа эга бўлишларини маълум қилган эди. Қайд этилишича, Косово оппозицияси Черногория ва Сербия ўртасидаги келишувга қарши чиқмоқда.