Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрлик ҳарбийлар Хургададаги отишмадан кейин мамлакатдаги стратегик объектларни қўриқлайдилар
Мисрлик ҳарбийлар маъмурий маркази Хургада шаҳри ҳисобланадиган Қизил денгиз вилоятидаги барча сайёҳлик марказлари ва стратегик объектларни қўриқлайдиган бўлдилар, деб хабар бермоқда Миср армиясидаги хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Аввалроқ ОАВларда Мисрда отишма уюштирган жиноятчиларда худкушлар камари бўлгани маълум қилинганди. Бироқ Миср ички ишлар вазирлигида бу маълумот тасдиқланмади.
Номаълум қуролланган уч шахс Хургададаги меҳмонхона яқинида отишма уюштирган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, жиноятчилар полиция томонидан отиб ўлдирилган.
Айни пайтда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.