Жамият | 11:22 / 09.01.2016
15024
3 дақиқада ўқилади

Шахта устидаги аянчли ҳаёт

Бокапахарида минглаб инсонлар кўмир шахтасининг бевосита ёниб турган марказида яшайди. Улар давлат шахтасидан ўғринча кўмир йиғиш оқибатида кунига 2 доллар топади. Ҳукумат улар учун янги уйлар қурилишига миллионлаб пул сарфлади, бироқ улар ҳали ҳам шу жойда қолишмоқда. 

1. Шахтёрлар узоқ давом этган иш кунидан кейин уйларига қайтишмоқда.   

2. Ер тагида кўмир олови мавжуд. Ялангоёқ юрганда унинг қайноқлиги янада яққолроқ сезилади. Лекин, ёриқлардан эса заҳарли газлар ҳам чиқади.

3. Болалар шахтада кўмир қазиб чиқаришмоқда. Марказий ҳукумат Бокапахарида яшовчилар учун 2400 та янги уй қуришга 5 млн доллар ажратган. Бироқ аҳоли 8 мил узоқликдаги мажмуада яшашса, шахтада ишлай олмай, кун кечиришга пул топа олмай қоламиз, деб ҳисоблашмоқда. 

4. Аҳоли ҳаммасидан ҳам 11 футли хона, ванна, ошхонадан ташкил топган янги уйларнинг 6-10 нафардан аъзоси бор оилалар учун кичиклик қилиши учун кўчишга рози бўлмаяпти. 

5. Ҳукумат иқтисодий ўсиш, юз миллионлаб фуқароларнинг ёмон ҳаётий шароитини яхшилашга миллиардлаб доллар сарфламоқда. Бироқ аҳолининг баъзи қатламлари бу каби қулайлик ва шарт-шароитлардан фойдаланмаяпти.

6. Одамлар қишлоқларига кўмирли саватлари билан қайтишади. “Bharat Coking Coal” вакиллари таъкидлашича, кўмир териш ҳаёт учун хавфлидир. 

7. Бокапахаридаги кўмир терувчиларнинг айтишича, кўчиришнинг асосий сабаби ҳукумат уларни бундан ҳам камбағал шахтага ўтказишни хоҳлаяпти.

8. Ҳукумат амалдорлари эса бундай шароитда биринчи вазифа хавфсизлик эканини қатъий таъкидлашмоқда.

9. “Jharia ва Bokapahari”га яқин қишлоқлар умумий ҳисобда 450 кв/км майдонни эгаллаб кўмир бассейни устида тошбақа шаклида турибди. Бу Ҳиндистоннинг энг йирик кўмир захирасидир.

10. Бугун Ҳиндистондаги электроэнергиянинг 70 фоиздан ошиғи кўмир ёқилғисидан олинади. Ҳукумат заводлар ва ишлаб чиқаришдаги энергия етишмовчилигини бартараф этиш учун кўмир қазиб олиш миқёсини кенгайтиришга ҳаракат қилаяпти.

11. Ҳинд ҳукумати кутилмаганда юз берган фалокатлардан кейин хавфли ҳудудларда яшовчи аҳолини кўчиришга ҳаракат қилаяпти. 1996 йилда тумандаги бир неча уйлар икки соат ичида қулаб тушган эди.  

12. 1999 йилда маҳаллий ва миллий ҳукумат амалдорлари хавф остида бўлган ҳудуддагиларни кўчириш режасини ишлаб чиққан эди. 

13. Бироқ 2007 йилгача, яъни биринчи яшаш мажмуаси қурилиши бошланмагунича ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Бир йил олдин 2400 та квартира тайёр бўлди. Биринчи бўлиб мавжуд беш “кўмирчилар қишлоғи”дан биринчиси кўчирилиши режалаштирилган. Ўтган йили федерал ҳукумат 97000 оилани кўчириш учун 2 млрд доллар ажратди.  

 14. “Jharia”ни ривожлантириш ва тиклаш ташкилоти директори, кўчириш режаси мудири Ажай Синхнинг айтишича, ҳинд маъмуриятидаги 15 йиллик фаолиятида дуч келган энг қийин иш бу аҳолини кўчиришдир.