Жаҳон | 22:27 / 10.01.2016
5361
1 дақиқада ўқилади

АҚШда компьютерида порнографик материаллар кўргани учун контр-адмирал ишдан бўшатилди

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари қўмондонлиги контр-адмирал Рик Уильямсни Тинч океани флоти палуба авиацияси ўқув бўлинмаси раҳбари лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда New Times нашри хабар бермоқда.

Бунинг расмий сабаби сифатида адмирал ўринбосари Нора Тайсон “компьютер техникасининг мақсаддан ташқари ишлатилиши”ни кўрсатган. Айтилишича, контр-адмирал флотдаги ишчи компьютерда порнографик материалларни кўрган.

Режали текширув чоғида Уильямс ишчи компьютерда бундай расмларни кўриб, бу билан ҳарбий денгиз кучлари йўриқномаси талабларини бузгани аниқланган.

Қоидабузарлик махфий маълумотларнинг ошкор этилишига сабаб бўлмагани алоҳида қайд қилиб ўтилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш