Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоролик қиз ноқонуний туққан боласини бўғиб ўлдириб, чиқиндихонага ташлаб кетди
Бухоролик қиз ноқонуний туққан боласини бўғиб ўлдириб, чиқиндихонага ташлаб кетди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Воқеа Когон туманида содир бўлди. Айтилишича, чекка қишлоқлардан бирида истиқомат қилувчи Барно исмли қиз далада меҳнат қилиши асносида Низом исмли йигит билан танишиб қолган. Улар қисқа муддат учрашиб туришган. Йигит уни ўз даласидаги мавсумий ишларга ёллаган.
Аммо бир неча ойлардан сўнг муносабатлар тугаган. Барно эса ҳомиладор бўлиб қолганини аниқлаган.
Узоқ ойлар мобайнида у ота-онасидан ва қўни-қўшнилардан бу сирни яшириб юрган. Ой-куни яқинлашганда эса ҳаммомга кириб, фарзандни дунёга келтирган. Аммо уйдагилар гўдакнинг овозини эшитиб қолмаслиги учун уни шу ернинг ўзидаёқ бўғиб ўлдирган ва сумкага солиб, ярим кечаси дала четидаги чиқиндихонага ташлаб кетган.
Эртаси куни фермер хўжалигининг иш юритувчиси чиқиндихонада янги туғилган гўдакнинг жасадини топиб олган ва тегишли идораларга мурожаат қилган.
Ўз фарзандининг қотилига айланган аёл ҳибсга олиниб, судга тортилган.