Жамият | 11:09 / 10.01.2016
7143
1 дақиқада ўқилади

Ҳаррисон Форд тарихдаги энг кассабоп актёр деб топилди

Ҳолливуд фахрийси Ҳаррисон Форд Box Office Mojo порталининг юлдузлар иштирокидаги фильмларнинг касса йиғимлари кўрсаткичларига асосланган статистикасида биринчи ўринга кўтарилди.
“Юлдузли жанглар” франшизасининг янги қисми кўрсатаётган молиявий муваффақият туфайли Форд иштирокидаги фильмларнинг умумий касса йиғимлари 4.7 млрд долларга кўтарилди. Шу тариқа, у рейтингнинг эски етакчиси Сэмуэль Л. Жексондан ўзиб кетди.
Етакчилар рўйхатида, шунингдек, Том Хэнкс, Морган Фриман, Эдди Мёрфи ва бошқа бир қатор юлдузлар бор. Кучли йигирматаликда фақат битта аёл бор – Кэмерон Диас (3.03 млрд доллар).
“Юлдузли жанглар” сагаси яратувчиси Жорж Лукас энг кассабоп сценарийнавислар рўйхатида биринчи ўринда кетмоқда. Сага бастакори Жон Уильямс эса энг харидоргир мусиқачилар рейтингида иккинчи ўринда турибди.
1.6 млрд доллар ишлаган “Юлдузли жанглар: Кучнинг уйғониши” фильми энг кассабоп фильмлар рўйхатида тўртинчи ўриндадир.