Жаҳон | 18:37 / 10.01.2016
29565
2 дақиқада ўқилади

Орзулар сари етакловчи 17 та сеҳрли сурат

Таассурот — ғаройиб туйғу. У хотира қат-қатига сингиб кетади ва қачондир юзага қалқиб чиқади. Шунда хотира бирдан ҳаракатга келади. Шундай жойлар борки, у ерларнинг таассуроти бутун туйғуларимизни жўнбушга келтиради, таҳайюл уммонида сайр эттиради. Уларнинг суратларини кўриш кифоя, ичингиздан бир овоз келади: “Ҳа, ҳа, мен истаган жой шу ер. Бу ерда бўлишни орзу қилганман, унга интилганман...”. Ҳаёт қайғулари қийнаб қўйган инсонлар билан суҳбатлашсангиз, уларнинг аксари бир хил гап айтишади: “Қани энди, ҳеч ким йўқ жойга кетиб қолсам”. Қуйидаги суратлар сизни ана шундай манзиллар томон олиб боради.

Xabardor.uz ўзининг жондан азиз кўргувчи ўқувчиларига ана шундай масканларнинг суратини жамлаб, улар эътиборига ҳавола этишга жазм этди. Суратлар сизни орзуларингиз томон етаклайди, озроқ бўлсада ҳорғин дунё чегарасидан чиқиб, кенгликлар сари, ҳа ўша сиз истаган кенгликлар сари олиб кетади. Шунчаки уларни томоша қилинг ва орзу қилишдан тўхтаманг...