Жаҳон | 20:10 / 10.01.2016
3012
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик депутатлар сайловчилар билан таксида мулоқот қилади

Қирғизистон Жўқорғи Кенгаши депутатлари сайловчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида такси ҳайдовчилари сифатида ишлай бошлашади. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Киракаш депутатларнинг халқ билан мулоқот қилиши “Парламент-такси” кўрсатуви орқали трансляция қилинади.

Айтилишича, депутатлардан бири илк рейсни амалга ошириб улгурган. У икки кекса аёлни Бишкек четидаги Пригородное қишлоғига элтиб қўйган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш