Жамият | 22:51 / 10.01.2016
10393
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда боласини йўл бўйидаги ҳожатхонага ташлаб кетган аёл қўлга олинди

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида ўз фарзандини жамоат ҳожатхонасига ташлаб кетган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Новости-Казахстан агентлиги маҳаллий полиция департаментига таянган ҳолда маълумот бермоқда.

Аниқланишича, 3 январь куни кичкина қизи бўлган бу аёл никоҳдан ташқари иккинчи фарзандини кўрган ва уни “Ғарбий Хитой-Ғарбий Қозоғистон” трассаси бўйидаги чиқиндихона яқинида, ҳожатхона ичида қолдириб кетган. Йўлдан ўтиб кетаётган одамлар болани топиб олишган.

1994 йили туғилган бу аёл бу жиноятни нима сабабдан амалга оширгани номаълумлигича қолмоқда. Полиция унинг мотивларини аниқлаш билан шуғулланмоқда.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.