Жаҳон | 16:25 / 10.01.2016
8521
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик бир гуруҳ овчилар бўрини машинада қасддан уриб кетди

Қозоғистонлик овчилар яраланган бўрини таъқиб қилиб бориб, уни УАЗ йўлтанламасида атайлаб уриб кетган. Бу воқеа акс этган видеолавҳа маҳаллий матбуотда бир неча кун муқаддам эълон қилинди.
Видеодан маълум бўлишича, эркаклардан бири ярадор жониворга калит улоқтирган. Бўри жип орқасида беркинишга уринганида машина бурилиб, бампер ва ғилдираги билан уни босиб қолган.
Овчилар бўрини тепкилаб, сўнг боғлашган. Бундан сўнг нима бўлгани номаълум. Тахмин қилинишича, бўри ўлдирилган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчиларга нисбатан бирор чора кўрган-кўрмагани номаълумлигича қолмоқда.
2015 йилнинг ноябрь куни Курил оролларида истиқомат қилувчи одам айиқни йўлтанламасда қасддан уриб кетган шахс ярим йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш