Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёнғин Мьянмада бозоридаги 1.6 минг дўконни йўқ қилиб юборди
Мьянманинг энг йирик шаҳри бўлмиш Янгоннинг кўп қаватли бозорида келиб чиққан ёнғин 1.6 минг дўконни йўқ қилиб юборди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Олов савдо марказининг юқори уч қаватини қамраб олди; у ерда тиббий ва косметик дўконлар жойлашган эди, шунингдек, кийим-кечак ва текстиль маҳсулотлари сотиларди. Бешинчи қаватда озиқ-овқат сотиларди.
Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, етказилган зарар камида 2.7 млн долларни ташкил қилади.
Ёнғинни ўчириш билан 600 киши ва 65 техника бирлиги шуғулланди. Айрим махсус хизмат ходимлари ёнаётган конструкциялар қулаши оқибатида зарар кўрди.
Бозор биносида 2010 йилдан буён иккинчи йирик ёнғин келиб чиқиши.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.