Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:36 / 11.01.2016
3607
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Жанубий Кореядаги қўшинлари юқори ҳарбий тайёргарлик даражасига келтирилди
АҚШнинг Жанубий Кореядаги қўшинлари қўмондони Кёртис Скапароти ўз қисмларига юқори ҳарбий тайёргарлик даражасида туриб, КХДРнинг провокацияларига ҳозир бўлишга кўрсатма берган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, Скапароти АҚШ қуролли кучлари штабининг Осандаги 7-флоти қўмондонлигига Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси раҳбари Ли Сун Чжин билан биргаликда ташриф буюрган.
“Юқори тайёргарлик даражасини узоқ истиқболни кўзлаган ҳолда ушлаб туриш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур”, - деган у.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш