Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Аляскага илк чартер дастурини амалга оширди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Аляскага биринчи чартер дастурини амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатди.
Манбага кўра, ушбу дастурга мувофиқ, Ўзбекистон миллий авиаташувчисининг Boeing-757 авиалайнерида 540 нафар япониялик сайёҳ АҚШнинг Аляска штатида жойлашган Фэрбенкс шаҳрига етказилган.
Парвозлар Япониянинг учта, Осака, Токио ва Нагоя шаҳарларидан амалга оширилди. Мазкур дастур МАКнинг тижорат департаменти ва Япониянинг InterAvation сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Тошкент—Осака—Токио—Нагоя—Фэрбенкс—Тошкент йўналиши бўйича бундай мураккаб рейс биринчи марта амалга оширилди.