Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Плутоннинг янги фотосуратлари олинди
NASA’нинг “Янги уфқлар” зонди йўллаган, Плутоннинг фотосуратларидан иборат пакет сайёрадаги Йўлдош текисклигининг юза қисмини ўта тиниқ акс эттиргани билан диққатга сазовордир.
Фотографияда кўринаётган ўнқир-чўнқирлар 16-25 км диаметр ва 90 м чуқурликка эгадир. Олимларнинг фикрича, бу ҳошиялар митти сайёра юзаси остидаги азот музларининг эриши оқибатида юзага келади. Иссиқроқ материал тепага кўтарилади, сўнг яна совуб, пастга тушади.
“Плутоннинг бу қисми лавали лампадай ишлайди”, — дейди “Янги уфқлар” жамоаси аъзоларидан бири Уильям МакКиннон.
Фотосуратда кўриниб турган катта палахсалар иркит сувдан ташкил топган айсберглардир.
Тадқиқотчилар бир қанча суратларни бирлаштириб, Йўлдош яссилигининг 650 км ли қисмини кўрсатадиган яхлит тасвир олдилар. Фотография ечими 1 пикселга 80 м ни ташкил этади.
Олимлар, шунингдек, Йўлдош текислигидан ғарбдаги ва Викинглар ери деб аталадиган минтақанинг рангли суратига эга бўлдилар. Фотографияда кратерлар дисклари ҳамда қизил ғубор қоплаган жойларни кузатиш мумкин.
Қизил ранг толин молекулаларининг йўқлиги билан тушунтирилади; улар Плутон атмосферасидаги метан ва азотнинг Қуёш ёруғлиги билан ўзаро таъсири натижасида юзага келади. Толинлар органик модда бўлиб, ҳаётнинг кимёвий салафлари ҳисобланади. Плутондан ташқари, толинлар Титанда, Тритонда ҳамда Қуёш тизимининг бошқа табиий йўлдошлари ва кометаларида учрайди.

