Ўзбекистон | 14:31 / 11.01.2016
13974
1 дақиқада ўқилади

Термизда сўнгги 32 йил ичидаги энг иссиқ қиш куни қайд этилди

2016 йилнинг 9 январь куни Термизда сўнгги 32 йил ичидаги энг илиқ ҳарорат кузатилди.

Гидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, 9 январь куни Термиз шаҳрида ҳарорат 19 даражагача илиқ бўлди. Охирги марта бундай кўрсаткич 1984 йилда кузатилган, ҳарорат 18,4 даражани ташкил этган. Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлди.

Аввалроқ, 2 январь куни Самарқандда ҳаво ҳарорати 21,3 даражагача кўтарилгани хабар қилинган эди.

Синоптиклар илиқ ҳарорат яна бир неча кун давом этишини маълум қилишди. 12-13 январь кунлари республика бўйича ўртача ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.