Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:13 / 11.01.2016
4848
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда конституцияга ўзгартишлар киритиш таклиф қилинди
Тожикистонда мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартишлар киритиш лойиҳаси тайёрланди. Бу ҳақда Asia Plus нашри хабар бермоқда.
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси кенгаши йиғилишида депутат Маҳмадали Ватанов қўмиталар ва комиссияларни Мажлиси Намояндагон депутатлари гуруҳи томонидан таклиф қилинган ўзгартишларни кўриб чиқишга чақирди.
Ўзгартишлар лойиҳаси махфийлик тартибида ишлаб чиқилган бўлиб, аксарият депутатлар ҳам уларнинг мазмуни билан таниш эмас. Ўзгартишлар умумхалқ референдуми натижасидагина қабул қилиниши мумкин бўлади.