Технология | 09:36 / 11.01.2016
3081
4 дақиқада ўқилади

ZTE компанияси Telecom Asia нашриёти мукофотини қўлга киритди

Телекоммуникациялар соҳасидаги йирик халқаро етакчи, мобил интернет учун корхона ва фойдаланувчиларга ечимлар етказувчи ZTE корпорацияси Telecom Asia нашриётининг «Кичик уялар соҳасида йил инновацияси» мукофотини ютиб олди.

Соврин кичик уяли алоқалар соҳасида ZTE ечимларининг етакчи имкониятларининг эътироф этилишидир. Улар операторларга юқори самарали, кўп режимли 4G LTE, 3G ва 2G тармоқларни яратиш, бинода катта ҳажмдаги маълумотларни осонликча узатиш имконини беради. ZTE кичик уялар ечими тармоқни тезкорлик ва осонлик билан ишлашига имконият яратади, бу эса мижозларнинг уни таъминлаш билан боғлиқ харажатларини камайтиради.

«Мазкур мукофотга сазовор бўлганимиздан мамнунмиз, бу ZTEнинг бино ичида тармоқни қоплаш каби мураккаб соҳадаги етакчи сифатидаги ўрнини кўрсатади. Тадқиқот ва инновацияларга содиқлигимиз билан ZTE дунёдаги барча операторлар учун ўз даражасида энг яхши симсиз тармоқни ўрнатиш бўйича ишончли ҳамкор саналади, у абонентлар учун аъло даражадаги самарадорлик ва қулайликни таъминлайди», ZTE'нинг симсиз маҳсулотлар бўйича директори Ван Руо Чжэнь.

Telecom Asia нашриёти ҳар йили ўтказиладиган Readers' Choice & Innovation Awards мукофотининг ташкилотчиси саналади. Соврин Осиё минтақасида телекоммуникациялар соҳасида эришилган ютуқлар учун тақдим этилади. Ғолиблар нашриёт муҳаррирлари, таҳлилчилари ва маслаҳатчилари тайёрлаган рўйхатдан Telecom Asia ўқувчилари томонидан танлаб олинади.

Telecom Asia соврини ZTE учун мазкур йил бошида бўлиб ўтган LTE World Summit 2015даги ғалабадан кейинги мукофотдир. Мазкур саммит доирасида ZTE гетероген тармоқларда энг яхши инновация учун мукофотини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ZTE корпорациясининг биноларда тармоқни қоплаш бўйича Qcell ечими LTE World Summit 2015 саммити доирасида гетероген тармоқларда “Энг яхши инновация” сифатида тан олинган.

ZTE — телекоммуникацион қурилмалар ва мобил телефонларини етказиб бериш бўйича дунёдаги етакчидир. ZTE маҳсулотлари ассортименти симли ва симсиз алоқа, мобил ва ўрнатилган терминаллар бозорининг деярли барча секторини ўз ичига олади.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида ZTE'нинг бир қатор ваколатхоналари ва тадқиқот марказлари жойлашган бўлиб, уларда ўн минглаб киши меҳнат қилмоқда. Компания Осиё-Тинч океани минтақаси, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатган ҳолда, 140та мамлакат ва минтақаларга қурилма ва хизматларини етказиб бермоқда.

ZTE компанияси ҳозирда иқтисодиётнинг турли соҳаларида 50дан ортиқ ечимларни тақдим этмоқда. Шу билан бир қаторда Хитой компанияси истеъмолчилар учун ҳам маҳсулотлар – телефонлардан тортиб, смартфон ва планшетларгача таклиф этади. Қайд этиш лозимки, мазкур маҳсулот ички бозорда ҳам мавжуд. ZTE компаниясининг асосий дастурий платформаси - ОС Android ҳисобланади.

ZTE шўъба корхонаси 10 йилдан буён Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини юритиб келяпти. Мазкур давр мобайнида компания илғор технологиялардан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда, маҳаллий аҳоли учун иш ўринларини яратиб, маҳаллий аҳолининг коммуникацион технологиялар соҳасидаги билимларини яхшилаб, Ўзбекистондаги телекоммуникацион соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшди.

Ўзбекистонинг телекомуникацион операторлари - Beeline, Ucell, «Ўзбектелеком» АК ва бошқалар Хитой компаниясининг қурилмаларидан фойдаланади. 2013 йилнинг июль ойида ZTE Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида мобил телефонлар ва уларга аксессуарлар ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Мобил телефонлар UZTE бренди остида ишлаб чиқариляпти. Ҳозирда корхона смартфонларнинг олтита моделини ишлаб чиқармоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида