Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқнинг Берлиндаги элчихонаси 1.4 минг ироқликка паспортлар топширди
Ироқнинг Берлиндаги элчихонаси охирги пайтларда мамлакатга қайтишни истаган ироқлик муҳожирларга жами 1.4 минг паспорт тақдим этди. Бу ҳақда Германия ТИВ хабар берди.
Reuters агентлигининг идорадаги манбаларига таяниб хабар беришича, ўтган йилнинг октябрь ойи охирига қадар топширилган паспортлар адади 150 донани ташкил қилган.
Лекин охирги ойларда Ироқнинг бир қанча ҳудудлари жангарилардан халос қилиниши муносабати билан ўз юртига қайтишни истовчилар сони кўпайган.Илгарироқ Ироқ ҳукумат қўшинлари Рамади шаҳрининг марказий қисмини озод қилгани хабар қилинган эди. Аммо шаҳар атрофидаги жанглар давом этмоқда.