Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритилди
Истанбул шаҳрининг Европа қисмидаги Султонаҳмад туманида жойлашган майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва 15 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган.
Шаҳарнинг тарихий обидалар жойлашган ва сайёҳлар гавжум бўлган бу ҳудудида сайёҳлар гуруҳи бекатда трамвай кутиб турган вақтда ҳудкуш террорчи томонидан теракт содир этилган.
Айни вақтда полиция ҳудудни ўраб олган. Портлашнинг тафсилотлари ҳозирча ўрнатилмаган.
"Султонаҳмаддаги майдонда портлаш содир этилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 10 нафар, яна 15 киши жароҳатланган", дейилади маъмурият хабарида.
Истанбулдаги марказий майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида германиялик сайёҳлар жароҳатланди
ОАВ: Истанбулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар бор