Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:22 / 12.01.2016
6371
1 дақиқада ўқилади
Месси: Футболчилик фаолиятимни уйда якунламоқчиман
"Барселона" жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клубини тарк этиш ниятида эмаслигини билдирди.
Охирги вақтларда турли нашрларда ушбу аргентиналик 29 ёшли футболчининг ўз фаолиятини Англия жамоаларида, хусусан "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Мен ҳамиша айтиб келганимдек, яна такрорлайман: "Барселона"ни тарк этишни истамайман. Бу саволга бир хилда жавоб бераман. Фаолиятимни уйда якунламоқчиман, уйим эса "Барселона" - дейди Месси ESPN.
Месси бешинчи марта "Олтин тўп" соҳиби бўлди