Жаҳон | 14:23 / 12.01.2016
5718
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Истанбулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар бор

Истанбул шаҳрининг Европа қисмидаги марказий туманлардан бири Султонаҳмаддаги сайёҳлар гавжум майдонда амалга оширилган теракт натижасида бир қанча киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига асосланган ҳолда NTV телеканали хабар берган.

Полициячилар портлаш ҳудудидан одам танаси бўлакларини топишган. Қурбонларнинг сонига аниқлик киритилмаган.

Бундан олдинроқ, террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган бу теракт туфайли жароҳатланганлар орасида германиялик сайёҳлар борлиги ҳақида хабар берилганди.

Айни вақтда жароҳатланганларнинг сони ва уларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Майдон атрофи полиция ҳалқаси билан ўраб олинган. Теракт тафсилотларини аниқлаш учун текширув ишлари олиб борилмоқда.