Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Истанбулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганларнинг аксари Германия фуқаролари
Истанбул шаҳрининг Европа қисмидаги Султонаҳмад туманида содир этилган теракт туфайли ҳалок бўлган 10 кишининг 9 нафари Германия фуқаролари эди. Бу маълумот Radikal газетаси томонидан ҳодиса бўйича ҳокимият ўтказган матбуот анжуманига асосланган ҳолда тарқатилган.
Шунингдек, 15 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган. Улар орасида Норвегия фуқаролари борлиги айтилмоқда.


Бундан олдинроқ Туркия бош вазири ушбу теракт муносабати билан фавқулодда мажлис чақиргани ва мамлакат пойтахти Анқара шаҳрида хавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтиришга кўрсатма бергани хабар қилинганди.
Портлаш содир этилган туман номи билан аталадиган майдон атрофида сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Султон Аҳмад масжиди ҳамда Авлиё София ибодатхонаси жойлашган.
Истанбулдаги марказий майдонда портлаш содир бўлиши оқибатида германиялик сайёҳлар жароҳатланди
ОАВ: Истанбулдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар бор
Истанбулдаги портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритилди
Туркия бош вазири Истанбулдаги теракт туфайли фавқулодда мажлис чақирди