Жаҳон | 15:58 / 12.01.2016
4785
1 дақиқада ўқилади

Обама Байденга унинг ўғли тузалиши учун ёрдам бермоқчи бўлган

АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, мамлакат президенти Барак Обама унга ўғли Бо Байден саратон хасталиги билан оғриган пайтларида ижтимоий ёрдам беришни таклиф қилган, дея хабар бермоқда Reuters.

Байденнинг сўзларига кўра, у даволаниш учун ўз уйини сотмоқчи бўлган, бироқ Обама буни истамаган ва «Уйингни сотма. Уни сотмасликка сўз берсанг, мен сенга қанча зарур бўлса шунча пул бераман», дея Байденга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

Байден ўз оиласи ва Обама оиласи билан жуда илиқ муносабат мавжуд эканини ҳам билдирган.

Маълумот учун, Бо Байден 2015 йилнинг 30 май куни вафот этганди.