Иқтисодиёт | 08:05 / 12.01.2016
5919
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги банкларда бир кишига фақат 100 доллар берилиши туфайли ваҳима кўтарилмоқда

Қирғизистондаги банкларда бериладиган валюта ҳажми банкларга боғлиқ. Катта миқдордаги маблағ сотиб олинаётганида буюртма бериш зарур. Мутахассислар бунга турли сабабларни кўрсатишмоқда, ана шундай фикрлардан бири – долларнинг қозоғистонликлар томонидан сотиб олинишидир. Сом ва танга бир вақтнинг ўзида курсни пасайтирган.

"Мамлакатнинг баъзи банкларида долларни сотиш учун чеклов ўрнатилган" дейилади Sputnik нашрида.

Мисол учун, “Росинбанк” ва “Экоисламикбанк” бир кишига фақат 100 доллардан ортиқ сотмаяпти. Вазиятни тушунтиришни инкор этишмоқда.

“Доллар катта ҳажмда мавжуд эмас. Шунинг учун 1 минггача чеклов бор. Агар катта маблағ керак бўлса, буюртма берилиши талаб этилади” – дейишмоқда “Демир Қирғиз Интернэшнл банк” вакиллари.

11 январь куни доллар курси бир ой ичида илк маротаба кўтарилишни бошлади – сотиш 76,3 гача етди. Ҳамкор мамлакатлар валютаси билан ҳам айнан шу вазият кузатиляпти. Қозоғистон фонд биржаси маълумотларига кўра, доллар курси 356,88 га етди ва бу жума кундаги билан таққослаганда 5 тангага ўсиш демакдир. Россия рубли Москва биржасида душанба куни кескин пасайиш билан савдоларни бошлади: 1 доллар нархи 1,64 рублга пастлаб, 76,4 рублгача тушиб кетди.