Жаҳон | 18:07 / 12.01.2016
6231
1 дақиқада ўқилади

ШҲТнинг янги бош котиби тожикистонлик Рашид Алимов бўлди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Қарорига мувофиқ, ташкилий тузилмада кадрлар ўзгаришига оид қабул қилинган қарорлар амалга жорий этилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ШҲТ бош котиби лавозимига тожикистонлик Рашид Алимов тайинланган. У ўз вазифаларини 1 январдан бошлаб ўтай бошлади.

Алимовдан олдин ушбу лавозимда Иркутск вилояти собиқ губернатори Дмитрий Мезенцев фаолият юритган эди.
Маълумот учун, Рашид Алимов бундан олдин Тожикистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида ва ШҲТдаги доимий вакили вазифасида фаолият кўрсатиб келган.