Жамият | 08:29 / 13.01.2016
4287
1 дақиқада ўқилади

Боуининг вафотидан кейин унинг қўшиқларини эшитиш 4000 фоизга ўсди

Spotify интернет хизмати фойдаланувчилари британиялик марҳум рок қўшиқчиси Дэвид Боуини унинг энг сара қўшиқларини яна тинглаб ёд этишди.

NBC нашри маълумотига кўра, қўшиқчи вафот этган 11 январь кунидан буён унинг қўшиқларини эшитувчилар сони 2,822 фоизга ўсган.

Энг кўп тингланаётган қўшиқлар орасида 1993 йил хити Let's Dance бўлиб, бу қўшиқнинг эшитилиши 3,942 фоизлик ўсишни қайд этган. Blackstar альбомидаги шу номли қўшиқ кўрсаткичи 1,120 фоиз, Lazarus қўшиғи машҳурлиги эса 1,084 фоиз ўсишни қайд этган.

Унинг энг кўп эшитилаётган бешинчи қўшиғи эса Life on Mars (Hunky Dory альбоми) бўлиб, унинг кўрсаткичи 4,238 фоиз.

Бундан олдинроқ, Дэвид Боуининг 2016 йил 8 январда тақдим этган Blackstar номли сўнгги альбоми Буюк Британия хит-парадини бошқараётгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Дэвид Боуи 11 январь куни 18 ой давом этган саратон хасталигидан сўнг ўз оиласи даврасида ҳаётдан кўз юмди.