Жаҳон | 14:17 / 13.01.2016
3359
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШни ҳудудий сув чегараларини бузганликда айблади

Эрон АҚШни ҳудудий сув чегараларини бузганликда айблади. Reuters агентлигининг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси маълумотларига таяниб маълумот беришича, Теҳрон Вашингтоннинг кечирим сўрашини талаб қилмоқда.

Маҳаллий радио эфирида чиқиш қилган контр-адмирал Али Фадавий Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ давлат котиби Жон Керри билан алоқага чиққанини хабар қилган.

Илгарироқ 13 январь куни Эрон АҚШга қўлга олинган денгизчиларни қайтариши хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш