Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ўз денгиз ҳудудларига кирган АҚШ кемаларини тўхтатди
13 январга ўтар кечаси АҚШ Ҳарбий денгиз кучларига тегишли 2та кема Форс кўрфазида, Кувайт ва Баҳрайн орасидаги ҳудудда ҳаракатланаётган вақтда марказ билан алоқани йўқотди. Кўп ўтмай маълум бўлишича, жами 10 нафар денгизчиси бор бу кемалар Эрон ҳудудий сувларига киргани учун қўлга олинган.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф америкалик ҳамкасби Жон Керри билан гаплашиб, денгизчилар хавфсизликда экани ва улар тез вақт ичида қўйиб юборилиши ҳамда кемалар йўлида давом этиши мумкинлигини билдирган.
Эрон ҳарбийлари бу кемалар 13 январь тонгида қўйиб юборилишини маълум қилишган.
Бу кемалар USS Harry S. Truman номли авиаташувчи кема бошқарувидаги гуруҳ таркибида бўлгани айтилган.