Жаҳон | 22:45 / 13.01.2016
7254
1 дақиқада ўқилади

Керри: Яқин соатлар ичида Эроннинг Арақдаги ядро реактори кўмиб ташланади

Эрон ҳукумати Арак шаҳридаги ядровий реакторини цемент билан кўмиб ташлайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти бош котиби Жон Керрига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берган.

"Эрон билан имплементация келишуви тез орада рўй беради", деган Керри.

Унинг сўзларига кўра бу яқин кунлар ичида амалга ошади.

Бундан олдинроқ, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари 15 январь куни бекор қилиниши ҳақида хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш