Жаҳон | 13:07 / 13.01.2016
4136
1 дақиқада ўқилади

Обама: АҚШнинг етакчилиги бошқа давлатларни четга суриб қўйиш дегани эмас

АҚШнинг етакчилиги қолган дунёнинг четга суриб қўйилишига олиб келмаслиги лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг Конгресс олдида сўзланган “Мамлакатдаги аҳвол тўғрисида”ги маърузасида айтилди.

“XXI асрда АҚШнинг етакчилиги бу қолган дунёни четга суриб қўйиш ва бирор-бир вайрон бўлаётган жамиятни оккупация қилиш ёки қайта тиклаш ўртасидаги танлов дегани эмас, - таъкидлади у. – Биз террорчиларни ўлдиришимиз бундан мустасно”.

“Етакчилик ҳарбий кучнинг ақл билан ишлатилиши ва халқаро ҳамжамиятни ўз ортидан тўғри эргаштириш демакдир”, - қўшимча қилди Обама.