Жамият | 12:32 / 13.01.2016
8445
2 дақиқада ўқилади

Обаманинг Конгрессга мурожаати. Асосий баёнотлар

Бугун, 13 январь куни, АҚШ президенти Барак Обама Конгресс олдида “Мамлакатдаги вазият тўғрисида”ги мурожаатини ўқиб эшиттирди. Бу унинг президентлик лавозимида Конгрессга йўллаган охирги мурожаати бўлди.

АҚШ етакчисининг нутқида айтилган асосий баёнотлари қуйидагилардан иборат бўлди:

Халқаро муносабатлар ҳақида:

Халқаро ҳамжамият ўз етакчиси сифатида Россия ёки Хитойни эмас, АҚШни кўради;

АҚШ бундан кейин ҳам энг муҳим халқаро муаммоларни ёлғизликда эмас, коалициялар таркибида ҳал қилишда давом этади;

АҚШдаги иқтисодий тушкунлик ҳақидаги гап-сўзлар – қуруқ сафсата;

АҚШ – Ер сайёрасидаги энг қудратли миллат;

Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг шаклланган халқаро хавфсизлик тизими янги реалликка мослашишга ҳаракат қилмоқда;

Тинчликка асосий таҳдидни “Ёвузлик империялари” эмас, шаклланмаган давлатлар солади.

Террорчиликка қарши кураш ҳақида:

АҚШ Конгресси ИШИДга қарши ҳарбий куч ишлатилишига рухсат бериши лозим;

Халқаро террорчиликнинг тор-мор келтирилиши халқаро хавфсизлик тизимини сақлаб қолишнинг асосий шартидир;

“Ал-Қоида” ва ИШИД гуруҳлари йўқ қилиниши зарур;

“Ўз гараж ва уйларида фитна тўрини тўқиётган” террорчилар ниҳоятда хавфли ва йўқ қилиниши лозим;

ИШИД – қотиллар ва фанатиклар йиғиндиси бўлиб, уларни йўқ қилиш лозим.

Украина ва Сурия хусусида:

АҚШ Украинага ёрдам бериб, халқаро тартибни мустаҳкамламоқда;

Россиянинг иқтисодиёти қисқараётганига қарамай, у Украина ва Суриядаги ишларига ресурсларини сарфлашда давом этмоқда;

Украина ва Сурия РФ таъсири доирасидан чиқмоқда.