Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ: Истанбулда юз берган портлашда ўзбекистонликлар жабрланмади
2016 йилнинг 12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган теракт қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга таяниб Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбул шаҳрининг Европадаги қисмида жойлашган Султонаҳмад майдони ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Қурбон бўлганларнинг 9 нафари Германия фуқароларидир. Шунингдек, сайёҳлар гавжум бу ҳудуддаги теракт туфайли Перу, Норвегия ҳамда Жанубий Кореядан келган сайёҳлар жабрланган.