Спорт | 17:51 / 13.01.2016
6103
1 дақиқада ўқилади

Роберто Карлос: Неймар билан унинг «Реал»га ўтиши бўйича гаплашишим мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси, Ҳиндистоннинг «Дели Динамос» клуби амалдаги ўйновчи-бош мураббийи Роберто Карлос Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймарнинг «Олтин тўп»-2015 учун курашда 3-ўринни эгаллагани борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Неймарга «Реал» сафига ўтишни таклиф қилишим мумкин. Унинг учун барчаси ҳали олдинда. Келгуси йили у бунданда юқорироқ натижани қайд этишига ишонаман», — дея таъкидлади Роберто Карлос.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Роберто Карлос «Реал» мураббийлар штабида Зинедин Зиданга ёрдам бериши мумкинлиги борасида хабар тарқалганди.

Роберто Карлос «Реал» мураббийлар штабида Зиданга ёрдамчилик қилиши мумкин

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш